Замонавий ёндашув

  • 09:08
  • 10,08-2019
  • 352
  • Улашинг

Юрт тинчлиги ва миллат эркига рахна солувчи ҳар қандай таҳдидга қарши курашиш, халқ осойишталиги ҳимояси йўлида доимо шай бўлишни бурчи деб билган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари жанговар шайлигини мустаҳкамлаш мақсадида республикамиз ҳудуди бўйлаб дала ўқув майдонларида тактик-ўқув машғулотлари ўтказиб келинмоқда.

Жиззах вилояти Миллий гвардия бўлинмасида куни кеча бўлиб ўтган машғулотлар давомида ҳарбий хизматчиларнинг замонавий қуроллардан моҳирона фойдаланиши билан бирга, уларни турли вазиятларда тўғри ва аниқ қарор қабул қилиш ҳамда махсус жанговар вазифаларни муваффақиятли бажаришда замонавий ёндашувлар асосида тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Нозима МАҲМУДОВА,

лейтенант.