БУ ҲАҚДА ҲАЙЪАТ МАЖЛИСИДА ГАПИРИЛГАН ЭДИ Бола нега пичоқ олиб юрибди?

  • 10:08
  • 13,08-2019
  • 90
  • Улашинг

Юртимизда ёшларнинг ҳар томонлама баркамол инсон бўлиб вояга етиши учун барча шароит ва имкониятлар яратиб берилган. Улардан унумли фойдаланаётган ёшлар илм-фан, санъат ва спортда кўплаб муваффақиятларга эришмоқда. Аммо айрим ёшларимиз яратилган шароитларга шукр қилиб, ўз билимини ошириш, истеъдод ва иқтидорини ривожлантириш ўрнига, урф-одатларимиз, маънавиятимизга зид бўлган ишларга қўл уриб, жиноят ва ҳуқубузарликлар содир этаётгани ачинарли ҳолдир.

Масалан, Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида жорий йилнинг 7 ойида 13 нафар вояга етмаган томонидан 11 та жиноят содир этилган. Бу шунча оилада носоғлом муҳит ҳукмронлигидан, шунча боланинг тарбияси, юриш-туришига ҳеч ким эътибор бермаганидан далолат эмасми?

Гапнинг рости, фуқароларимиз орасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, уларнинг олдини олиш фақат ички ишлар органлари ходимларининг вазифаси, деган қараш ҳалигача сақланиб қолмоқда.

Аммо давр ўзгарди. Бугун ёшларимиз онгу шуурига салбий таъсир ўтказувчи  омиллар ҳар қадамда, ҳар сонияда учрайди. Давлатимиз раҳбари ўз чиқишларида «Боланинг бўш вақти – душманнинг иш вақти», «Ўз болангни ўзинг асра!» каби даъватли фикрларни бекорга таъкидламаяпти. Эндиликда ёшлар тарбиясига лоқайдлик билан, «Бу менинг болам эмас-ку», деган фикрда қараб бўлмайди. Бу масала умуммиллат вазифасига айланмас экан, ёшларимизни эгри йўлдан қайтара олмаймиз.

(Ушбу мақола билан газетамизнинг навбатдаги сонида батафсил танишишингиз мумкин).