Эътиборсиз қолган истироҳат боғи

  • 14:07
  • 08,07-2019
  • 441
  • Улашинг

Суратларни кўриб, бу қандай жой экан, деб ўйлашингиз табиий. Ушбу маскан чекка қишлоқлардан бирида эмас, балки пойтахтимиздаги аҳоли энг кўп истиқомат қиладиган Сирғали тумани ҳокимиятининг шундоққина ёнида жойлашган истироҳат боғининг бугунги кўриниши.

Бир пайтлар бу ер сўлимлиги, болалар ва катталарга мўлжалланган турли аттракционлар ҳамда сунъий кўли бўлган ҳордиқ маскани эди. Бироқ йиллар ўтиб, бу маскан негадир ташландиқ ҳолга келиб қолди. Болалар ўйнайдиган арғимчоқ ҳамда бошқа қизиқарли аттракционларнинг аксарияти йўқ бўлиб кетган, борлари эса яроқсиз. Сунъий сув ҳавзаси сувсизликдан қақраб ётибди. Одамлар ҳордиқ чиқариши учун фойдаланса бўладиган масканнинг бундай аҳволга тушиб қолиши наҳотки ҳеч кимни ташвишлантирмаса?!

Туман ҳокимиятидагилар кўз олдиларидаги ушбу манзарадан бехабар эканлигига ишонгинг келмайди. Хўш, унда гап нимада? Ушбу масалага туман ҳокимлиги мутасаддилари нима дейишаркан?!

 

Ўз мухбиримиз.