Билим ва кўникмалар оширилади

  • 15:06
  • 14,06-2019
  • 661
  • Улашинг

ИИВ Академияси Касбий тайёргарлик факультетида Тошкент шаҳар ички ишлар органлари йўл-патруль хизматининг 196 нафар сафдор ходимини махсус касбий тайёрлаш бўйича уч ойлик ўқув курси ташкил этилди.

Ўқув курси ташкил этилишидан кўзланган асосий мақсад ходимларда хизмат вазифасини мустақил бажариши учун зарур назарий билим ва амалий кўникмаларни, Тошкент шаҳрида «Хавфсиз шаҳар» аппарат-дастурий комплекси ҳамда замонавий электрон ахборот тизими имкониятларидан кенг фойдаланиш салоҳиятини шакллантиришдан иборат. Шунга кўра, ходимларнинг амалиётда ва фавқулодда вазиятларда мустақил қонуний қарорлар қабул қилиш кўникмасини, фуқаролар билан қонун доирасида муомалада бўлиш маданиятини шакллантириш бўйича махсус дарслар ўқув режасига киритилган.

Уч ойлик махсус касбий тайёрлаш курси бўйича таълим дастурларини тўлиқ ўзлаштирган, аттестациядан муваффақиятли ўтган тингловчиларга «кичик сержант» махсус унвони ҳамда тегишли намунадаги диплом берилади.

Рустам АСТАНОВ,

катта лейтенант.