Билимлар амалиётда мустаҳкамланади

  • 11:07
  • 10,07-2019
  • 49
  • Улашинг

ИИВ Академиясининг 40 нафар 2-босқич курсанти амалиёт ўташ учун Андижон шаҳар ИИОФМБга келди. Улар тергов, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноят қидирув ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлинмаларида, шунингдек, эксперт-криминалистика бўлимида амалий тажриба орттиришни бошлаб юборишди.

Н. Аҳмаджонов, Ш. Ҳамзаев, Л. Холқўзиев, М. Мадаминов, Б. Ботиров, Р. Турғунов каби курсантлар дипломолди амалиётининг дастлабки кунидан назарий билимларини намойиш этмоқда.

«Жиноятлар профилактикаси бўйича фаолият» мутахассислигида таълим олаётган курсантлар яқинда «Ички ишлар органларининг энг намунали таянч пункти» кўрик-танловининг республика босқичида иккинчи ўринни эгаллаган «Баркамол» маҳалла фуқаролар йиғинига хизмат кўрсатувчи 14-сонли ички ишлар органи таянч пунктида хизмат қилаётган ходимларнинг иш жараёни билан танишишди.

Амалиёт сўнгида курсантлар якуний синовдан ўтади. Сўнгра улар вилоятнинг диққатга сазовор жойлари ва ички ишлар органлари тарихи музейига саёҳат қилишади.

Шуҳрат ЖУМАНОВ,

подполковник.

Андижон вилояти.

 Суратда: Андижон шаҳар ИИОФМБ кадрлар гуруҳи инс­пектори, капитан Убайдулло Хўжашов курсантлар Нодирбек Аҳмаджонов ва Бобур Ботиров билан.