Автомашина олиб қочилди

  • 16:06
  • 19,06-2019
  • 1097
  • Улашинг

Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида 13 июнь куни соат 23:00дан 14 июнь куни соат 12:00гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс вақтинча шу тумандаги Мустақиллик кўчасида яшовчи Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтининг 2-курс талабаси У.Снинг уй олдида қаровсиз қолдирилган ишонч қоғози билан бошқарувидаги «Ласетти» русумли автомашинасини ҳайдаб қочган.

Кўрилган чоралар натижасида автомашина Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида ЙПХ ходимлари томонидан ушланиб, ушбу жиноятни Юнусобод туманида яшовчи, А.И содир этганлиги аниқланиб, ушланди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.