Жаҳолатга қарши маърифат билан курашамиз

  • 15:08
  • 13,08-2019
  • 72
  • Улашинг

Ички ишлар вазирлигининг навбатдаги маънавият ва маърифат дарси «Терроризмга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари» мавзусига бағишланди. Унда ИИВ Марказий аппарати соҳавий хизматлари раҳбарлари ва шахсий таркиби иштирок этди. Вазирлик Маданият саройида ўтган тадбирга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, сиёсий шарҳловчи Қобилбек Каримбеков таклиф этилди.

Тадбирни ИИВ Кадрлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, полковник Х. Махсумов очиб, кун тартибидаги мавзунинг долзарб эканини, бу борада олиб борилаётган ишлар кўламини янада кенгайтириш, шахсий таркибда терроризмга қарши курашишнинг асослари ҳақида кенгроқ тушунчалар ҳосил қилиш зарурлигини қайд этди.

Шундан сўнг сўзга чиққан Қобилбек Каримбеков экстремизмга қарши курашишда мамлакатлар ҳамкорлиги ҳақида гапириб, бу иллатга қарши фуқаролар, айниқса, ёшлар онгида мустаҳкам иммунитетни шакллантириш, соф исломий тушунчаларни ўргатиш мақсадида кўплаб саъй-ҳаракатлар қилингани, китоблар, қўлланмалар чоп этилаётганини таъкидлади. Экстремистик ташкилотларнинг мақсади, ғоялари ҳақида маълумотлар берди. У туфайли айрим давлатларда содир бўлаётган аянчли воқеалардан мисоллар келтирди.

Тадбир сўнгида ИИВ Кадрлар бош бошқармаси бўлим бошлиғи, подполковник Қ. Отабоев сўзга чиқиб, Ички ишлар вазирининг 2019 йил 8 августда қабул қилинган «Ички ишлар органларида формали кийим-бошни кийиб юриш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 232-сонли буйруғи бўйича шахсий таркибга тушунча берди. Хизмат кийимларини кийиб юриш қоидалари, қайси пайтда қандай тартибда кийиниш, соҳавий хизматлар ходимларининг формали кийим- бошидаги белгилари ва бошқа тартиблар ҳақида батафсил маълумотлар бераркан, ҳар қандай холатда ҳам кийиниш маданиятига амал қилиш лозимлигини таъкидлади.

Ўз мухбиримиз.

Содиқ ҲАКИМОВ олган суратлар.