Маҳкумлар билан профилактик тадбир

  • 09:08
  • 13,08-2019
  • 52
  • Улашинг

Когон шаҳрида жойлашган вилоят ИИБга қарашли 20-сонли Жазони ижро этиш муассасасида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар билан профилактик учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда Когон шаҳар ИИБ ва ДХХ ходимлари, Когон шаҳар бош имом-хатиби ҳамда 20-сонли ЖИЭК масъул ходимлари иштирок этишди. Муассасада муқаддам Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 159-моддасида кўрсатилган жиноятни содир этганлиги учун жазо ўтаётган икки нафар маҳкум билан суҳбат ўтказилди.

Сўз олганлар томонидан маҳкумларга қатъий тузалиш йўлига ўтиш, озодликка чиққандан сўнг ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланиб, такроран жиноят содир этмасликлари ҳақида тушунтиришлар беришди.

Қувват ЯРАШОВ,

 майор.

Бухоро вилояти.