Фарғонада сайёр ўқув йиғинлари

  • 11:09
  • 19,09-2019
  • 1315
  • Улашинг

  Айни кунларда ИИВ Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари томонидан Фарғона вилоятидаги ички ишлар органларининг ташкилий бўлинмалари бошлиқлари, жиноят қидирув бўлинмалари тезкор вакиллари, тергов бўлинмаларининг терговчи ва суриштирувчилари учун малака ошириш сайёр ўқув йиғини ўтказилмоқда.

  Ўқув йиғинида давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган ички ишлар органлари фаолиятига оид долзарб вазифаларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, соҳага оид қабул қилинган янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг талаблари билан таништириш асосида хизмат фаолияти самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

  Маълумки, Президентимиз ташаббуси билан жорий йилда хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг барвақт олдини олиш, жиноят содир этган хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида ҳудудий ички ишлар органларида хотин-қизлар билан ишлаш масалалари бўйича инспектор лавозими жорий этилган эди. Айни пайтда мазкур лавозимда фаолият кўрсатаётган ходимларга хизмат вазифаларининг мазмун-моҳиятини ҳамда уларни амалга ошириш механизмларини тушунтириш, уларнинг малакасини ошириш ҳам долзарб аҳамият касб этади.

  Шу боис Фарғонада ўтказилаётган сайёр ўқув йиғини доирасида хотин-қизлар билан ишлаш масалалари бўйича инспекторлар учун ҳам алоҳида семинар-тренинг ташкил этилди. Семинарда ички ишлар органлари хотин-қизлар билан ишлаш масалалари бўйича инспекторларнинг фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳамда уларда белгиланган вазифалар ижросини бажариш юзасидан атрофлича сўз юритилди.

  Сайёр ўқув йиғини доирасида ИИВ Фарғона академик лицейи ўқувчилари иштирокида ўтказилган ҳуқуқий тарғибот тадбири ҳам ғоят қизиқарли, баҳс-мунозараларга бой тарзда кечди. Тадбирда фаол иштирок этган ўқувчиларга институт профессор-ўқитувчилари томонидан турли мавзудаги китоблар совға қилинди.

 

                                                                                                      Абдувосит СИДИҚОВ,

«Postda» мухбири.

Фарғона вилояти.

 Суратларда: ўқув йиғинидан лавҳалар.