Ўқув маркази иш бошлади

  • 11:06
  • 14,06-2019
  • 1108
  • Улашинг

Фарғона шаҳрида вилоят ИИБ ходимлари учун ихтисослаштирилган ўқув-амалий курслари ташкил этилди. Курслар олиб бориладиган янги бинонинг очилиш маросими эса катта тантанага айланди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлигининг қўшма қарорига мувофиқ ташкил этилган ўқув курсларида ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш фаолиятини бевосита амалга оширувчи ходимларини ўқитиш режалаштирилган. Бу ерда малакали педагоглар ва соҳанинг тажрибали мутахассислари томонидан ходимларнинг касбий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилувчи машғулотлар олиб борилади.

Таъкидлаш лозимки, мазкур бинода тингловчилар учун барча шароит муҳайё қилинган. Хоналар ўқув-услубий адабиётлар, моддий техникалар, ахборот-мультимедиа воситалари билан таъминланган.

Абдувосит СИДИҚОВ,

«Postda» мухбири.

Фарғона вилояти.