Оила – муқаддас қўрғон

  • 12:06
  • 10,06-2019
  • 146
  • Улашинг

Миллий гвардия Ҳарбий-техник институтида ўтказилган «Ҳарбий хизматчилар оилаларини мустаҳкамлашнинг ҳуқуқий, психологик-педагогик механизмлари» мавзуидаги илмий-амалий анжуман Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази, Республика маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Ундан кўзланган мақсад оила институтини мустаҳкамлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳарбий хизматчилар оилаларига жорий этиш масалаларини таҳлил қилиш ҳамда ҳарбийлар оилалари мус­таҳкамлигига таъсир кўрсатувчи педагогик-психологик омилларни аниқлаш, улар билан ишлаш йўналишидаги фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат бўлди.

Анжуманда педагогика фанлари доктори, профессор М. Қуронов, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори
Ў. Эрназарова, педагогика фанлари доктори Ш. Халилова ва бошқаларнинг долзарб мавзулардаги маърузалари тингланди.

Тадбир давомида Миллий гвардия марказий аппарати масъул ходимлари, ҳудудий ҳарбий қисм командирларининг ҳарбий-ватанпарварлик, маънавий-ахлоқий тарбия ва ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосарлари, профессор-ўқитувчилар, изланувчилар ҳарбий хизматчилар оилалари педагогик-психологик нуқтаи назардан таҳлил этилган сўровномалар натижалари билан танишиб чиқди.