Андижонда сержантлар форуми

  • 12:06
  • 10,06-2019
  • 425
  • Улашинг

Андижон шаҳрида Миллий гвардия ташаббуси билан «Биргаликда кучлимиз» шиори остида сержантлар форуми ўтказилди. Юртбошимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус доирасида ташкил этилган тадбирда ҳуқуқ-тартибот идоралари тизимида хизмат ўтаётган сержантлар, шунингдек, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, «Фидокор ёшлар» гуруҳлари қатнашди.

Кун тартибидаги тадбирларнинг барчасида иштирокчилар ўз маҳоратларини намойиш этди. Хусусан, форумнинг очилишига бағишланган тадбирда Миллий гвардия сержанти
Ш. Ҳусаинов сержантлар кенгашларининг фаолияти юзасидан инглиз тилида маъруза қилган бўлса, шартнома асосидаги ҳарбий хизматчи, оддий аскар
С. Баҳритдинов вилоятдаги умумтаълим мактабида спортнинг каратэ тури бўйича ташкил этилган тўгарак фаолияти билан таништириб ўтди.

Икки кун давом этган форумда жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича хизмат ўташга тайинланган ҳарбий хизматчилар билан услубий-амалий йўриқнома машғулотлари олиб борилди. Шунинг­дек, отлиқ кавалерия бўлинмаларининг хизмат пайтидаги амалий ҳаракатлари, гаровга олинганларни озод қилиш бўйича махсус операцияларнинг кўргазмали-амалий машғулотлари ҳам намойиш этилди.

Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.