Ёруғ кунлар қадри

  • 17:08
  • 29,08-2019
  • 836
  • Улашинг

Мустақиллик байрами арафасида фахрийлар билан учрашувлар ташкил қилиш анъанага айланган. Бу каби тадбирлар фаровонликнинг қадрига етишга, бугунги кунга шукроналик туйғуси билан яшашга ундайди. Чунки мустақилликка осонликча эришилмагани, қанча-қанча фидойи инсонларнинг чеккан заҳмати орқали шундай ёруғ кунларга етиб келганимизни чуқур ҳис этиш ҳар биримизнинг бурчимиздир.

ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли 7534-ҳарбий қисмда «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилган уч авлод учрашуви ҳам ана шундай руҳда ўтиб, таассуротларга бой бўлди. Тадбирда Қоровул қўшинлари бош бошқармаси ҳамда ҳарбий қисм раҳбарияти, шахсий таркиби, соҳа фахрийлари ва ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари иштирок этди.  Учрашувда фахрийлар ҳарбий хизматчиларга ўзларининг бой ҳаётий тажрибалари, хизмат фаолиятида рўй берган қизиқарли воқеалар ҳақида гапириб бердилар. Бугунги кунда мамлакатимизда Ватан ҳимоячиларига кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик, ёшларга яратиб берилаётган шароитлар тилга олинди. Ҳарбий соҳада эришаётган ютуқларимиз, спортчиларнинг жаҳон ареналаридаги улкан ғалабалари ҳақида гапирилди. Қуролли Кучларимизнинг ҳозирги салоҳиятига бағишланган видеоролик намойиш этилди.

Шуҳрат САИДОВ,

майор.

Суратларда: тадбирдан лавҳалар.