Жиноятчилик камайгани боис, фаоллар  рағбатлантирилди

  • 16:08
  • 09,08-2019
  • 906
  • Улашинг

Маълумки, ҳар ой якунида ўзига бириктирилган ҳудудда жиноят содир этилишининг олдини олган, камайишига эришган, шунингдек, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикасини таъминлашда фаоллик кўрсатган, хизмат давомида ижобий натижаларга эришган ходимларни рағбатлантириш йўлга қўйилган. Яқинда Бухоро вилояти ИИБда ана шундай ходимларнинг бир гуруҳи рағбатлантирилди. Унга кўра, 25 нафар профилактика инспектори компьютер жамламаси, шунингдек, 114 нафар профилактика инспектори, 4 нафар маҳалла фуқаролар йиғини раиси, 5 нафар хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис ҳамда 30 нафар профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси пул мукофотлари билан тақдирланди.

Таъкидлаш лозимки, ходимлар хизматига бундай эътибор ўзининг ижобий натижасини бермоқда. Буни биргина ўтган етти ой мобайнида вилоятдаги умумий жиноятчиликнинг 35,17 фоизга камайганлиги ёхуд вилоятда мавжуд 544 маҳалланинг 325 тасида умуман жиноят содир этилмаганлигида ҳам кўришимиз мумкин.

Албатта, эришилган ютуқлар билан бир қаторда, камчиликлар ҳам йўқ эмас. Ишонамизки, ходимлар ютуқлардан ҳаволанмасдан, ўз устида янада қунт билан ишлашади, жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш йўлида бор куч-ғайратини аямайди.

 

Жонибек БОЛТАЕВ,

Бухоро вилояти ИИБ ҲПБ бошлиғи,

подполковник.