Уч ой ичида бераман, деб алдаб кетди

  • 09:06
  • 28,06-2019
  • 945
  • Улашинг

Фарғона вилоятининг Тошлоқ тумани «Терактаги» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи О. М. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилди. У ўз аризасида шу туманда истиқомат қилувчи М. М. 2018 йилнинг июль ва октябрь ойларида 4 бош қорамолини 41 миллион 530 минг сўмга сотиб олиб, пулини уч ой муддат ичида беришини айтиб, алдаш йўли билан ишончига кириб, бор-йўғи 4 миллион 330 минг сўмини бериб, қолганини шу кунга қадар бермасдан келаётганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.