Маънавий ҳордиқ хизматда асқатади

  • 15:08
  • 12,08-2019
  • 806
  • Улашинг

Музейлар нафақат мозийдан сўзлайди, балки ташриф буюрувчиларни маънавий юксалтиради, ватанпарвар, шижоатли ва мард бўлишга, жасурликка ундайди.

ИИВ Қоровул қўшинлари 7534-ҳарбий қисмда хизмат бурчини ўтаётган аскарлар пойтахтимиздаги Темурийлар тарихи ҳамда Қуролли Кучлар давлат музейлари ва Мустақиллик майдонига саёҳат қилишганда ана шу юксак хислатларни ҳис этишгани шубҳасиз.

Саёҳат чоғида аскарлар музейларда сақланаётган ноёб экспонатларни томоша қилиш баробарида, мустақиллик йилларида пойтахтимизда амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишларига ҳам эътибор қаратишди. Муҳими, ҳарбий қисм раҳбарияти томонидан уюштирилаётган бу каби тадбирлар аскарлар хизматни намунали ўташида яхши самара бермоқда.

 

Қаҳрамонжон МИСИРОВ,

майор.