Мактабларга муносиб туҳфа

  • 12:06
  • 10,06-2019
  • 608
  • Улашинг

Kитоб ўқиган инсон ҳеч қачон кам бўлган эмас. Зеро, қанчалик кўп мутолаа қилинса, инсоннинг дунёқараши теранлашиб боради.

Ҳозирги кунда Президентимиз томонидан мамлакатимизда китобхонликни ривожлантириш мақсадида илгари сурилган ташаббус асосида ҳар бир раҳбар ходим ўзи таълим олган мактабга китоб совға қилиши республикамизнинг барча ҳудудларида яхши анъанага айланди.

Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси томонидан тасдиқланган «йўл харитаси»да ҳам ушбу хайрли мақсадни амалга ошириш бўйича бир қатор вазифалар белгиланган. Шунга кўра, Миллий гвардиянинг Қашқадарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти томонидан бирмунча ишлар амалга оширилди. Хусусан, яқинда Ғузор туманидаги 38 ҳамда Миришкор туманидаги 2, 5, 9 ва 38-сонли мактабларга вилоят Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти томонидан кўплаб бадиий-илмий адабиётлар совға сифатида топширилди.

Маъруф МАДИЕВ,

майор.