Ноқонуний сақланган қурол

  • 09:08
  • 13,08-2019
  • 48
  • Улашинг

Жондор тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда «Самончуқ» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 1986 йилда туғилган Ж. Ннинг яшаш уйи кўздан кечирилганда, жавон ичида 16 калибрли, «Тоз-Б» русумли ов милтиғини ноқонуний равишда сақлаётгани аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ж. Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.