Мижоз ликопчасидаги «заҳри қотил»

  • 09:08
  • 13,08-2019
  • 49
  • Улашинг

Когон тумани ИИБ ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланишига қарши курашиш бўйича ўтказилган тезкор тадбир муваффақиятли бўлди. Тадбирда тумандаги «Сараён» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган «Шар шара» кафесида Ғиждувон туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган М. Йўлчибек гумон қилиниб текширилганда, у овқатланаётган столдаги ошхона ликопчасида 0,23 грамм миқдордаги гиёҳвандлик моддаси борлиги фош этилди.