Ходимлар малакасини ошириш йўлида

  • 15:05
  • 15,05-2019
  • 31
  • Улашинг

ИИВ Малака ошириш институтининг 1-сонли Тошкент академик лицейидаги филиалида Ички ишлар вазирлиги академик лицейлари директорларининг ходимлар малакасини ошириш бўйича ўринбосарлари учун семинар-тренинг ўтказилди.

Уни институт бошлиғи, подполковник А. Пардиев очиб, «Малака ошириш институти ва унинг филиаллари: бугунги кун ва истиқболли режалар» мавзуида маъруза қилди.

Семинар-тренингда «Масофавий (электрон) ўқитишни филиалларда ташкил этиш, бошқариш, назорат қилиш», «Вилоятлар кесимида диагностика тестларини ўтказиш, гуруҳларга ажратиш ва шу асосда ўқув жараёнини ташкил этиш», «Малака ошириш, қайта тайёрлаш ўқув йиғинлари якуни бўйича сертификатлар бериш, ахборот хати, ҳисоботлар топшириш ҳамда ўқув жараёнини таҳлил қилиш тартиби» ва бошқа долзарб мавзуларда савол-жавоблар, ўзаро фикр алмашувлар бўлиб ўтди. Шунингдек, таклиф ва тавсиялар умумлаштирилди.

Улуғбек РАСУЛЕВ,

подполковник.