Сертификатлар топширилди

  • 15:05
  • 15,05-2019
  • 423
  • Улашинг

ИИВ Андижон академик лицейи негизидаги ИИВ Малака ошириш институти филиалида 30 нафар ёш профилактика инспектори ўз билим ва малакаларини бойитишди. Ўқув машғулотлари академик лицей ўқитувчилари ва Андижон вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармасининг масъул ходимлари томонидан олиб борилди.

Ўқитиш жараёнида ақлий ҳужум ва блиц-сўров каби янги усуллар қўлланилди. Осойишталик посбонлари ўзининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида ҳуқуқшунослик курсидан маърузалар тинглашди. Маърузалар давомида фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари, фуқаролик ҳуқуқ ва эркинликлари, маъмурий ҳуқуқ, жиноят ҳуқуқи борасида суҳбатлашилди.    

Беш кунлик малака ошириш курсларида қатнашган профилактика инспекторларига сертификатлар топширилди.

Борис КЛЕЙМАН.

Суратда: ўқув жараёнида ўз билим ва кўникмаларини намоён этган

 профилактика инспекторлари:

лейтенант Сардорбек Солиев, (чапдан ўнгга), катта лейтенант Жавлонбек Савралиев ва лейтенант Мансурбек Ҳайдаров.

Муаллиф олган сурат.