Амалий ўқув машғулотлари ўтказилди

  • 17:08
  • 12,08-2019
  • 70
  • Улашинг

Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округи ҳамда Бухоро вилояти ИИБнинг ташкилий кўрсатмаларига асосан, Пешку тумани аҳоли пунктлари хавфсизлигини таъминлаш режасига мувофиқ, махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказилди.

Ўқув машғулоти уч босқичли бўлиб, биринчи босқичда бошқарув органлари ва бўлинмаларни юқори жанговар шайликка келтириш, туман аҳолиси хавфсизлигини таъминлаш бўйича махсус операцияга тайёргарлик кўриш тартиби текширилди. Иккинчи босқичда оммавий тартибсизлик содир этаётган шахсларнинг хатти-ҳаракатларини бартараф қилиб, барча иштирокчилар қўлга олинди.

Учинчи босқичда туман ҳудудида тезкор профилактик тадбирларни ташкиллаштириш ва ўтказиш, аҳоли пунктидан террорчи гуруҳларнинг чиқиб кетиши ва ташқи томондан кириб келишига йўл қўймаслик бўйича амалий тадбирлар ўтказилди.

Машғулотларда туман ИИБ ҳамда ҳамкорликдаги ташкилотлар юқори жанговар шайликка эга эканликларини намойиш этишди.

Қ. ЯРАШОВ,

 майор.

Бухоро вилояти.