Китоб совға қилинди

  • 10:05
  • 31,05-2019
  • 1258
  • Улашинг

Ўзбекистон Президенти томонидан илгари сурилган ижтимоий, маънавий-маърифий соҳадаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича бешта муҳим ташаббусдан бири ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилишга қаратилиб, айни кунда унинг ижросини таъминлаш юзасидан тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. Хусусан, ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари Нукус халқаро аэропортида хавфсизликни таъминлаш алоҳида батальони ҳарбий хизматчилари Нукус шаҳридаги 19-ўрта умумтаълим мактаби ва ИИВ Қорақалпоқ академик лицейига ташриф буюриб, ўқувчиларга бадиий китоблар совға қилишди.

– Китобга ошно қалб эгаси ҳеч қачон жиноят кўчасига қадам босмайди. Шу боис, ИИВ ҳарбий хизматчилари ҳам ёшларнинг маънавий дунёсини бойитиш, улар орасида жиноятчиликнинг олдини олишга муносиб ҳисса қўшишмоқда, – дейди батальоннинг кадрлар ва тарбиявий ишлар бўлинмаси бошлиғи, майор Азимжон Султонов.

Омонкелди САЛИМОВ,

капитан.