Болалар тагликлари «тагига олди»

  • 15:07
  • 12,07-2019
  • 56
  • Улашинг

Қашқадарё вилояти Қарши тумани Тўқманғит қишлоғида яшовчи хусусий тадбиркор Д. Ш. «ҳожатбарор» чиқиб қолди. У ҳамшаҳарлари   А. Сафаров ва А. Ибрагимовнинг ишончига кириб, уларга Тошкент шаҳридан арзон нархда болалар тагликларини олиб келиб беришини айтади. Бунинг учун катта суммада пул ҳам ундиради: А. Сафаровдан    43 миллион сўм, А. Ибрагимовдан 56 миллион сўм. Лекин маблағни қўлга киритган Д. Ш. ваъдасини унутди. Жабрланувчиларнинг мурожаатидан сўнг пулни ўз эҳтиёж учун ишлатиб юборган «ҳожатбарор» қўлга олиниб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.