Амалий кўникмалар мустаҳкамланди

  • 14:06
  • 21,06-2019
  • 626
  • Улашинг

Яқинда Бухоро вилоятида ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонининг биринчи ўринбосари – штаб бошлиғи, полковник М. Абдуллаев раҳбарлигида махсус тактик машқ ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Миллий гаврдияси, ИИВ Қоровул қўшинлари ҳарбий қисмларининг ҳарбий хизматчилари, вилоят ИИБ тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди ходимлари ҳамда ИИВ ЖИЭББ 17-сонли жазони ижро этиш колонияси шахсий таркиби иштирок этди.

Махсус тактик машқдан кўзланган асосий мақсад ИИВ Қоровул қўшинлари 7551-ҳарбий қисми шахсий таркибининг қўриқланаётган объектдан қочган «маҳкум»ни таъқиб қилиш ва фаол қидирувни олиб бориш бўйича ҳамкорликда ҳаракатланувчи ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари билан биргаликда ҳаракатланишини мувофиқлаштириш эди. Шунингдек, барча даражадаги командирларга вазиятни баҳолаш, қидирув бўйича энг мақбул қарорни қабул қилиш, вазифаларни қўйиш, ҳамкорликни ташкил этиш ва бўлинмаларни бошқариш амалиёти ўргатилди.

Машқ чоғида қидирув жараёнида бўйсунувчи бўлинмаларни узлуксиз бошқариш бўйича ҳарбий қисм штабининг иши такомиллаштирилди. Шахсий таркиб қоровул, қидирув нарядлари таркибида қидирувни олиб боришни машқ қилди.

«Машқда қийин бўлса, жангда осон бўлади» деганларидек ўтказилган махсус тактик машқ ҳарбий хизматчилар ва ходимларнинг амалий кўникмаларини мустаҳкамлаб, жанговар ва касбий тайёргарлигини оширгани шубҳасиз.

Бобомурод ТОШЕВ,

«Postda» мухбири.

Сержант Илҳом ЭГАМБЕРДИЕВ

олган суратлар.