Талончи узоққа бора олмади

  • 16:06
  • 19,06-2019
  • 1088
  • Улашинг

Термиз шаҳар Истиқлол маҳалласида яшовчи  М.Х шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилди. Аризада 13 июнь куни соат 12:00ларда номаълум шахс Тупроққўрғон маҳалласидаги пиёдалар ўтиш йўлагида унинг бўйнидан умумий қиймати 2 миллион 500 минг сўмлик тилла занжирини тортиб олиб кетганлиги маълум қилинди.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Термиз шаҳрида яшовчи, С. Ҳ содир этганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозир тергов ишлари олиб борилмоқда.