Совғалар ўз эгасини топди

  • 14:06
  • 14,06-2019
  • 687
  • Улашинг

 Яқинда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Навоий академик лицейида «Энг яхши китобхон» танлови бўлиб ўтди. Унинг саралаш босқичида ўттиз нафардан ортиқ ўқувчи иштирок этди.

 – Тадбирдан кўзланган асосий мақсад ёшларимизнинг китобхонлик маданиятини ошириш, ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш билан бирга, бадиий адабиётга бўлган меҳр-муҳаббатини юксалтиришга қаратилган эди, – дейди лицей директори, подполковник Ёдгор Аҳмедов. – Танлов шартлари ўқувчиларимизнинг билим доираларини янада кенгайтирди, десак муболаға бўлмайди. Негаки, улар ўзлари ўқиган бадиий асарлар юзасидан фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди, кези келганда, баҳс-мунозараларга киришишди. Вилоят ИИБ раҳбарияти ғолибларни қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади.

Дарҳақиқат, танлов якуни тантанали тус олди. Лицей ҳовлисида саф тортган ўқувчи ёшлар совриндор тенгдошларини олқишлаб турди.

– Мазкур танлов мен учун катта имтиҳон бўлди, – дейди ғолиблардан бири Сардор Туйғунов. – Чунки тадбир баҳона ўзимнинг билим ва имкониятларимни синовдан ўтказдим. Яна шуни англадимки, ҳали кўп ўқишим керак экан. Эндиликда ўқиган китобларимни, қизиқарли бадиий асарларни дўстларим орасида тарғиб қиламан, деб ният қилдим.

Тадбир доирасида «Энг чаққон спортчи ўқувчи», «Энг яхши ҳуқуқ билимдони» номинациялари бўйича ҳам ғолиблар аниқланиб, уларга қимматбаҳо совғалар топширилди.

 

                   Мурод Нажмиддинов,

                   ИИВ Навоий академик

 лицейи ўқитувчиси.