«Мобиль тарғибот» автомашинаси – йўлга тушди

  • 11:08
  • 21,08-2019
  • 712
  • Улашинг

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ҳудуддаги йўлларда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, йўл ҳаракати қоидаларини тарғиб қилиш ва ҳаракат иштирокчиларини ҳушёрликка чақириш мақсадида таъсирчан усуллардан фойдаланмоқда.

Бу борада махсус жиҳозланган «Мобиль тарғибот» автомашинасини мисол келтириш мумкин. Телевизор, ноутбук, проектор ва экран, қўшимча электр энергияси берувчи ускуна ҳамда масофадан ишловчи микрофон билан жиҳозланган «Дамас» мобиль тарғибот автомашинаси ёрдамида содир этилаётган оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисалари маҳаллаларда, меҳнат жамоалари, бозорлар, ўқув ва мактабгача таълим муассасаларида кенг муҳокама қилинмоқда. Фуқаролар томонидан йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаслик қандай аянчли оқибатларга олиб келиши содда усулларда тушунтирилмоқда. Шунингдек, йўл ҳаракати қоидаларига риоя этишни тарғиб қилувчи плакатлар, буклетлар ва бошқа кўргазмали воситалар тарқатилиб, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга эришилмоқда.

Шунга ўхшаш олиб борилган профилактик чора-тадбирлар натижасида жорий йилнинг ўтган 7 ойи мобайнида вилоятда       йўл-транспорт ҳодисалари сони ўтган йилга нисбатан 27,4 фоизга, вафот этганлар сони 7,9 фоизга, тан жароҳати олганлар эса 30,5 фоизга камайишига эришилди.

Хуршид САФАРОВ,

катта сержант.

Самарқанд вилояти.