Оила мустаҳкамлиги – жамият таянчи

  • 10:08
  • 31,08-2019
  • 300
  • Улашинг

Юртбошимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббусдан бири ҳисобланган хотин-қизлар турмушини яхшилаш ва уларни иш билан таъминлаш жамиятимиз таянчи бўлган оилани мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Миллий гвардия таркибий ва ҳудудий бўлинмалари томонидан бу борада бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, яқинда Фарғона вилояти Миллий гвардия бўлинмаси ҳарбий хизматчилари оила аъзоларининг банд­лигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Унда бир қатор идора, корхона ва тадбиркорлик субъектлари ўзларидаги бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

Меҳнат ярмаркаси давомида кўп­лаб ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ўз мутахассислик­лари бўйича иш билан таъминланди.