Турмушнинг муштига чидолмай...

  • 14:07
  • 12,07-2019
  • 368
  • Улашинг

Жорий йилнинг 1 июль куни соат 04.00 ларда Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳри Мангузар маҳалласи Истиқлол кўчаси 63-уйда яшовчи Д. М. Аму соҳили маҳалласи Нурафшон кўчаси 52-уйда яшовчи қайнопасининг хонадонида мудҳиш жиноятга қўл урди. У ўзаро жанжал оқибатида турмуш ўртоғи А. Ф.нинг турли жойларига пичоқ билан оғир тан жароҳати етказади.

Жароҳатланган А. Ф. тезда шифохонага олиб борилган, лекин кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, ҳаётдан кўз юмган. Жаҳлига эрк бериб турмуш ўртоғининг ўлимига сабабчи бўлган Д. М. қўлга олинган.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.