Касалликлар яширин даврида аниқланади

  • 17:08
  • 12,08-2019
  • 346
  • Улашинг

Жиззах вилояти ИИБ тиббиёт бўлими поликлиникасида ички ишлар органлари ходимлари, уларнинг оила аъзолари ҳамда соҳа фахрийлари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилаётир. Кўрик ИИВ Тиббиёт бошқармаси тизимидаги тиббий муассасаларнинг жарроҳ, эндокринолог, ЛОР, кардиолог, терапевт, невролог каби мутахассислари томонидан амалга оширилмоқда.

— Бундай тиббий кўриклар касалликларни яширин даврида аниқлаш, ўз вақтида муолажаларни бошлаш ва қисқа муддатда соғлиқни тиклаш имконини беради. Мазкур жараёнда стационар, амбулатор ва санаторий-курорт шароитида даволаниш бўйича тавсиялар берилаётир. Чуқурлаштирилган тиббий кўрикда замонавий тиббий ускуналар, хусусан, юрак фаолиятини мукаммал текширувчи «Кардиовизор» скрининг қурилмасидан фойдаланяпмиз. Тиббий кўриклар вилоятларда фаолият кўрсатаётган ҳамкасбларимизнинг тажриба ва малакаларини оширишда ҳам қўл келмоқда, — дейди ИИВ Марказий поликлиникаси шифокори Дилноза Саидхўжаева.  

ИИВ ташаббуси билан ўтказилаётган чуқурлаштирилган тиббий кўриклар чекка ҳудудларда яшовчи ички ишлар органлари ходимлари, уларнинг оила аъзолари ҳамда соҳа фахрийларининг сифатли тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиради.   

 

Алижон АБДУСАТТОРОВ,

«Роstdа» мухбири.

Жиззах вилояти.

                         Cуратларда: тиббий кўрик жараёни.