Жиноятнинг майдаси бўлмайди

  • 15:08
  • 12,08-2019
  • 2430
  • Улашинг

Тинчлик осойишталик, – бебаҳо неъмат. Уни таъминлаш фақат ички ишлар органлари ёки маҳаллаларда фаолият юритаётган профилактика инспекторларига юклатилган вазифа эмас. Бунга барча бирдек масъул экани фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгашнинг Бухоро вилояти Когон шаҳар бўлимида ўтган тадбирнинг асосий мавзуси бўлди.

Сўзга чиққанлар жиноятнинг катта-кичиги бўлмаслиги, ҳар бир ҳуқуқбузарлик ва ноқонуний фаолият тараққиётимизга, ислоҳотларнинг кўнгилдагидек боришига ғовлиги таъкидлаб, бунинг учун маҳаллалар оқсоқоллари фаоллар билан биргаликда янада жиддий ишлаб, керак бўлса, ҳар бир хонадонга кириб, тарғибот ишларини кучайтирса, кўнгилсиз ҳолатлар кескин камайиши айтилди.

Давра суҳбати тарзидаги ушбу йиғилиш ИИВ Малака ошириш институти ташаббуси билан ўтди.

 

Улуғбек ТУЙМАБОЕВ,

подполковник.