Эркинлик ҳаммаси мумкин дегани эмас-ку

  • 17:08
  • 26,08-2019
  • 733
  • Улашинг

Одамларга нимадир бўлган. Бугун ижтимоий тармоқларни кузатсангиз, шундай хулосага келишингиз тайин. Ота ўғлини пичоқлаган, фарзанд отасига қўл кўтарган, аёл боласини пулламоқчи бўлганида ушланган, она жигарбандини ҳожатхонага улоқтирган. Пул илинжида бутун бошли оиланинг ёстиғи қуритилган, ўқувчи қиз эрмак учун дугонасини калтаклаган.

Ушбу тошбағирлик, нафрат ва меҳрсизликнинг боиси нимада? Жазо чораларининг халқаро меъёрларга мосланаётгани, яъни енгиллаштирилаётгани сабабми бунга ёки ўнлаб, юзлаб одамлар жонига зомин бўладиганлар кинофильмларда қаҳрамон сифатида талқин қилинаётганими? Пул топиш, ҳеч қачон тўлмайдиган рўзғорни бутлаш дардида чопавериб, бола тарбиясини эътибордан қочирганимиз оқибатидир, балки бу? Кўлами тобора кенгаяётган ҳуқуқий эркинликлар бизни «ҳаммаси мумкин» деган хулосага ундаб қўймаяптими?

(Ушбу мақола билан газетамизнинг навбатдаги сонида батафсил танишишингиз мумкин).