Профилактика инспекторлари малака оширмоқда

  • 16:05
  • 15,05-2019
  • 36
  • Улашинг

Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг ИИВ Бухоро академик лицейи филиалида профилактика (катта) инспекторларининг ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида ўқув курслари ўз ишини бошлади.

Беш кунлик дастур асосида ўтказиладиган ўқув-йиғинига дастлаб, профилактика инспектори лавозимига янги тайинланган ходимлар жалб этилди.

Ўқув курслари машғулотлари академик лицейнинг малакали ўқитувчилари, ички ишлар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг тажрибали ходимлари томонидан олиб борилмоқда. Машғулотлар давомида ходимлар хизмат фаолияти бўйича касбий ва ҳуқуқий билимларини ошириб, соҳага доир илғор тажрибаларни ўзлаштиряпти.

Ўқув курслари якунида имтиҳонларни муваффақиятли топширган ходимларга сертификатлар берилади.

Л. ИЗБУЛЛАЕВ,

подполковник.

Бухоро вилояти.