Хорижий журналистлар ИИВда

  • 16:05
  • 15,05-2019
  • 385
  • Улашинг

«Spiegel Online»нинг Москва шаҳридаги бюроси янгиликлар сайти мухбири Кристина Хебель ҳамда «Deutsсhlandradio» немис радиосининг Москвадаги мухбири Тилько Грис Ўзбекистон Республикаси ИИВга расмий ташриф буюрди. Меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, генерал-майор Даврон Назармухамедов қабул қилди.

Мулоқот чоғида хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари Ўзбекистон Республикаси ИИВ тузилмаси ва фаолияти билан танишиб, республикада қонун устуворлиги, тинчлик ва осойишталикни таъминлаш бўйича бўлинмаларнинг ўзаро, шунингдек, маҳалла фаоллари, кенг жамоатчилик, ёшлар билан ҳамкорлигига оид ишлар ҳақида тасаввурга эга бўлишди. Бундан ташқари, меҳмонларга Ўзбекистонда, жумладан, ИИВ тизимида амалга оширилаётган кенг миқёсли ислоҳотлар ва янгиланишлар ҳақида маълумотлар берилди. Халқаро меъёрларга мувофиқ инсон ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этиш, трансмиллий жиноятчиликка қарши курашиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш жабҳасидаги янги ёндашув шулар жумласидандир.

Ишчан муҳитда ўтган суҳбат давомида журналистлар барча саволларга батафсил жавоб олишди.

Георгий ПЕТРОСЯН.