Коррупция — тараққиёт кушандаси

  • 19:05
  • 15,05-2019
  • 574
  • Улашинг

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ППХ ва ЖТСББда коррупциянинг олдини олиш, унга қарши курашишда самарадорликка эришиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Мавзу юзасидан шахсий таркибга батафсил маълумотлар бериш мақсадида тадбирга ИИВ Академияси доценти, полковник Шариф Қобилов таклиф этилди.

Тадбирни бош бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари, полковник Даврон Зияматов очиб, мавзу қанчалар долзарблигини, бугунги кунда коррупцияга қарши курашиш борасида кўрилаётган чора-тадбирларга қарамай, бу каби нопок ишлар учраб турганини таъкидлади.

Полковник Ш. Қобилов ўз маърузасида коррупцияни келтириб чиқарувчи омиллар, унинг олдини олиш борасидаги чора-тадбирлар, фуқаролар билан олиб борилаётган тарғибот ишлари хусусида атрофлича тўхталди. Шунингдек, бу борадаги хориж тажрибасидан мисоллар келтириб, мазкур иллатнинг қандай оғир оқибатларга олиб келишини тушунтирди. Коррупцияга қарши курашишда, энг аввало, ҳуқуқий маданиятни шакллантириш лозимлигини таъкидлаб ўтди.

— Инсон умрининг мазмуни она Ватанга муҳаббат ва садоқат билан хизмат қилишида намоён бўлади. Садоқат туйғуси кучли бўлган инсон ҳеч қачон ўз бурчига хиёнат қилмайди, — деди маърузачи.

Тадбирда, шунингдек, ҳуқуқ-тартибот идораларида, хусусан, ички ишлар органлари тизимида коррупцияга қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида ҳам маълумотлар берилди.

Ўз мухбиримиз.

Абу КЕНЖАЕВ олган суратлар.