Барча қулайликларга эга

  • 17:07
  • 22,07-2019
  • 950
  • Улашинг

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси Нефть маҳсулотларини кузатиш батальони 7-отряди (Қарши бекати)нинг янги маъмурий биноси фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали маросимда Бош бошқарма раҳбарияти, жамоаси, жамоатчилик вакиллари, фахрийлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси бошлиғи, полковник Рустам Тошпўлатов ҳамда Қашқадарё вилояти ИИБ фахрийлар кенгаши вакиллари янги бинонинг рамзий лентасини қирқишди.

Тадбирда қайд этилганидек, ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси Нефть маҳсулотларини кузатиш батальони 7-отряди ходимлари шу пайтгача бундан бир неча йил муқаддам қурилган, шароитлари етарли бўлмаган эски бинода фаолият кўрсатиб келаётган эди. Икки қаватли янги бинода осойишталик посбонларининг янада самарали фаолият юритишлари учун барча қулайликлар яратилган.

Ўз мухбиримиз.