Янги, замонавий ва шинам

  • 10:07
  • 08,07-2019
  • 439
  • Улашинг

Наманган шаҳрида Миллий гвардия бўлинмаларида хизмат олиб бораётган 30 нафар ҳарбий хизматчи учун барча шароитларга эга бўлган кўп қаватли замонавий турар жой биноси фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Наманган вилояти хокимлиги, вилоят Хотин-қизлар қўмитаси вакиллари, Ёшлар иттифоқи фаоллари, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари қатнашди.

Тантанали тадбирда вилоят ҳокими Х. Бозоров сўзга чиқиб, кейинги йилларда мамлакатимизда ҳарбий хизматчилар ҳамда уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилаётган юксак эътибор Ватанимиз тинчлиги, юртимиз ободлиги ва фаровонлигини таъминлашга хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлади. Ҳарбий хизматчилар оилаларининг имтиёзли ипотека кредитлари асосида барча қулайликларга эга кенг ва шинам уй-жойлар билан таъминланаётгани бунга яққол далил эканини қайд этди.

Шундан сўнг ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига янги уй-жойларнинг калитлари тантанали равишда топширилиб, Миллий гвардия қўмондонлиги томонидан замонавий маиший техника воситалари совға қилинди.

Уй тўйларини нишонлаш осо­йишталик посбонлари ва уларнинг оила аъзоларига бир олам қувонч бағишлади.

Диёр ЧИНАЛИЕВ,

капитан.