Янги уй калитлари топширилди

  • 10:06
  • 17,06-2019
  • 549
  • Улашинг

Қашқадарё вилоятида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси сафида хизмат қилаётган 30 нафар ҳарбий хизматчи янги уйлар соҳибига айланди. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари, яқинлари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Мамлакатимизда ҳарбий хизматчиларнинг хизмат ва яшаш шароитини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари учун бунёд этилган мазкур уйлар бунинг амалдаги ифодасидир.

Тадбирда юртимиз тинчлиги, осойишталигини таъминлаш йўлида сид­қидилдан хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун барпо этилган кўп қаватли замонавий уйларнинг калитлари тантанали равишда топширилди.

Хушовоз хонандаларнинг шўх куй-қўшиқлари барчага байрамона кайфият улашди.

Нозима МАҲМУДОВА,

лейтенант.