Кун қаҳрамони

  • 14:03
  • 26,03-2020
  • 382
  • Улашинг

Сафдор Ғойибназар Сафаров

 Ғойибназар Сафаров 1982 йил Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманида туғилган. 2007 йили Урганч автомобиль йўллар касб-ҳунар коллежини тамомлаган. 2009 йил май ойидан Шовот тумани ИИБ ҳузуридаги туманлараро қўриқлаш бўлимида сафдор ходим лавозимида хизмат фаолиятини бошлаган. 2018 йилнинг 31 декабридан вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ ППХ батальони 2-отряд ҳайдовчи-ходими вазифасида хизмат қилмоқда.

Ғ.Сафаров жорий йилнинг 10 март куни жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва содир қилиниши мумкин бўлган жиноят ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида Урганч шаҳар ИИОФМБ 3-ИИБ ҳудудига хизматга жалб қилинади. Хизмат пайтида бир фуқаронинг хатти-ҳаракати унда шубҳа уйғотади ва дарҳол фуқародан шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатишни сўрайди. Аммо гумондор шахс осойишталик посбонини чалғитиб, қочмоқчи бўлади. Етарли касбий маҳоратга эга бўлган сафдор Ғойибназар Сафаров тезда уни қўлга олиб, шаҳар ИИОФМБга олиб боради. Дастлабки суриштирувлар чоғида бу кимса Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилиб, тергов органларидан қочиб юрган қўшкўпирлик Ш.Жалол экани маълум бўлди.

Қаҳрамонимиз жорий йилнинг ўтган даврида жамоат жойларида турли ҳуқуқбузарликлар содир этгани ҳамда шубҳа уйғотгани учун 766 нафар фуқарони ички ишлар органларига олиб борди. Улардан 183 нафарига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди, 63 нафари наркология диспансерига, 21 нафари реаблитация марказига жойлаштирилди. 12 та жиноятнинг «иссиқ изи»да фош этилишида бевосита қатнашди. Батальон ходимлари ўртасида хизмат рейтинг кўрсаткичи бўйича юқори натижага эришиб, энг фидойи ходим дея эътироф этилди.