Биласизми?

  • 11:03
  • 24,03-2020
  • 68
  • Улашинг

2009 йилнинг 30 сентябрь куни Наврўз ЮНЕСКО томонидан инсониятнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган эди. Қарор ташкилотнинг номоддий меросни сақлаш ҳукуматлароро қўмитасининг 24 нафар аъзоси томонидан тасдиқланди. 2010 йилнинг 19 февраль куни БМТ Бош Ассамблеясининг 64-сессияси 21 мартни «Халқаро Наврўз куни» сифатида нишонлаш тўғрисидаги қарорни бир овоздан қабул қилди. Қабул қилинган резолюцияда мазкур байрам маданиятлараро мулоқот ва ўзаро тушунишни рағбатлантириши таъкидланади. Шу тариқа, Наврўз бирор-бир миллат ёки маданиятнинг байрами сифатида эмас, балки бутун инсоният меросининг бир қисми сифатида нишонланмоқда.