Кун қаҳрамони

  • 12:03
  • 23,03-2020
  • 304
  • Улашинг

Подполковник Пўлатова Умида Нуритдиновна

1976 йил 23 мартда Янгийўл шаҳрида туғилган. Ички ишлар органларида 1999 йилдан буён хизмат қилиб келмоқда. Айни вақтда Тошкент вилояти Янгийўл шаҳар ИИБ ҲПБда хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор лавозимида фаолият олиб бормоқда.

Умида Пўлатова жорий йилнинг ўтган икки ойи мобайнида хизмат ҳудудида хотин-қизларни қўллаб қувватлаш, улар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида самарали ишлар қилди. Жумладан муқаддам судланган, пробация ҳисобида турган шахслар билан профилактик суҳбатлар ўтказиб, уларга иш билан таъминланишда, моддий ёрдам кўрсатилишида кўмаклашди. Шунингдек, спиртли ичимликка ружу қўйган ва гиёҳвандликка мубтало бўлган шахслар билан мунтазам равишда профилактик огоҳлантирув ишлари олиб бормоқда. Узоқ муддатга кетганларнинг оилавий шароитларидан хабар олиб, уларга зарур бўлган ёрдамларни кўрсатиб келяпти. Оила-турмуш доирасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида ҳам кўпгина ишлар қилди. Қолаверса ажралиш остонасига келиб қолган 10 та оила билан профилактик суҳбатлар ўтказиб, уларнинг 7 тасини ажрашишдан сақлаб қолди. Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган 3 нафар аёлга унинг кўмаги билан ҳимоя ордери берилди. Ишсиз фуқароларнинг 5 нафарини ишга жойлашишида ёрдам берган. Кам таъминланган 10 та оила унинг иштирокида ўрганилиб, моддий ёрдам ажратиш чоралари кўрилди.

Фурсатдан фойдаланиб, қаҳрамонимизни Наврўз байрами ҳамда бугунги  таваллуд куни билан муборакбод этамиз!