Кун қаҳрамони

  • 15:03
  • 09,03-2020
  • 826
  • Улашинг

 Абдуллаев Фаррух Фарҳодович

 1990 йили Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида туғилган. Ҳозирда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 3-сонли ИИБ тергов бўлинмаси бошлиғи лавозимида хизмат қилмоқда.

Қаҳрамонимиз ўз касбига бўлган меҳри ва садоқати билан ҳамкасблари ўртасида ҳурмат қозонаётир. Айниқса, жиноятларни тергов қилиб, айбдорларни аниқлашда ҳалоллиги туфайли халқимизнинг соҳа ходимларига бўлган ишончи янада ортишига муносиб ҳисса қўшмоқда. Жумладан, навбатдаги иш юритувида бўлган фирибгарлик жиноятини содир этган фуқаро ўзига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўлламаслик ва терговда енгиллик беришни сўраб, капитан Ф.Абдуллаевга 500 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилади. Аммо қасамёдига хиёнат қилмаган осойишталик посбони фуқаронинг таклифига рози бўлмайди, унга нисбатан қонуний тарзда чора кўрилади.

Мамлакатимизда ҳуқуқ-тартибот ва қонунийликни мустаҳкамлашда ана шундай фидойи ва касбига садоқатли ходимлар кўпаяверсин.