Кун қаҳрамони

  • 10:03
  • 08,03-2020
  • 324
  • Улашинг

Султонова Сабоҳат Умидбек қизи

 1995 йилнинг 6 январь куни Хоразм вилоятининг Хонқа туманида таваллуд топган. У ўн ёшидан спортнинг каратэ тури билан шуғулланган. Айни пайтда I ДАН қорабелбоғ соҳибаси. Ҳозиргача 18 марта мамлакат ва 1 карра қитъа чемпионлигига эришган. Шунингдек, 4 маротаба халқаро турнирлар ғолиби.

2013 йили спорт соҳасида эришган ютуқлари учун Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланган. Шу йили имтиёзли равишда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетига қабул қилиниб, 2017 йилда уни муваффақиятли тамомлаган.

Шундан сўнг Тошкент шаҳридаги 164-умумтаълим мактабида ёшларга инглиз тилидан сабоқ берди. 2018 йили Хоразм вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасига хизматга қабул қилинди. Оилали, бир нафар фарзанднинг онаси. Турмуш ўртоғи капитан Дониёр Султонов ҳам вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси тезкор вакили лавозимида хизмат қилмоқда.

Сафдор Сабоҳат Султонова инглиз ва рус тилларида эркин сўзлаша олиши, хушмуомалалиги, хизмат вазифасига масъулият билан ёндашиши ва хизматга доимо шайлиги билан вилоятга ташриф буюраётган сайёҳларда ижобий таассурот қолдирмоқда.