Кун қаҳрамони

  • 11:03
  • 07,03-2020
  • 454
  • Улашинг

Еримбетов Жанабай Генжебаевич

 1975 йил 30 октябрда Қорақалпоғистон Республикаси Шўманай туманида туғилган. 1993-1998 йилларда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг юридик факультетида таҳсил олган. Ички ишлар органларидаги илк фаолиятини 2000 йили Қўнғирот туманида профилактика инспектори лавозимидан бошлаган. Кейинчалик ушбу туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмасида терговчи вазифасида ишлаган.

Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармасида катта терговчи лавозимида фаолият кўрсатган даврида гиёҳвандлик билан боғлиқ 7 та ҳолатнинг фош этилишида бевосита иштирок этган.

Айни пайтда бошқарманинг Нукус аэропортидаги бўлинмаси бошлиғи вазифасида хизмат олиб бормоқда.

Жорий йилнинг январь ойида Нукус темирйўл бекатида ички ишлар ходимига 10 миллион сўм пора бериш жиноятини фош этгани учун унга рағбатлантириш тариқасида «подполковник» унвони берилган.