Ўртада меҳр-оқибат кўтарилгач

  • 12:09
  • 12,09-2019
  • 104
  • Улашинг

Бизга нималар бўляпти? Ота-боболаримиз қадимдан қайнота-қайноналарини ўз ота-оналаридек кўрган, уларга эҳтиром кўрсатган. Ўз навбатида, «куёвларни пайғамбар сийлаган», деган гап ҳам бу юксак эъзозга бўлган ҳурмат ифодасидир.

Юқоридаги фикрларимизга қарши ўлароқ, кеча соат 17.00да Хоразм вилояти Урганч туманида даҳшатли қотиллик юз берди. Шу туманлик Қ. С. уйи олдида ўзаро жанжал оқибатида қайнотаси, Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманида яшовчи О. С.нинг кўкрак қисмига пичоқ билан жароҳат етказган. Жанжал вақтида уларни ажратмоқчи бўлган турмуш ўртоғи А. Бнинг ҳам кўкрак қисмига ва қайнонаси Ш. Тнинг чап бўйин қисмига пичоқ урган.

Натижада О. С. ва А. Б. шифохонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, О. С. шу ерда ҳаётдан кўз юмган. Ш.Т.га эса тиббий ёрдам кўрсатилган. Қ. С. ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан қўлга олинган.