Йўловчи қиёфасидаги босқинчи

  • 12:09
  • 12,09-2019
  • 90
  • Улашинг

Одамнинг оласи ичида бўлади дейишади. Агар шундай бўлмаганида Самарқанд шаҳрида яшовчи А. Х. ички ишлар органларига ариза билан мурожаат қилиб юрмаган бўларди…

Унда баён қилинишича, шу йилнинг биринчи сентябрь куни соат 15.30да бошқарувидаги «Спарк» русумли автомашинасига йўловчи сифатида Хатирчи тумани Ангидон маҳалласида яшовчи М. Н.ни олади. Ўзаро келишувга кўра, уни Самарқанд шаҳридан Хатирчи тумани «Ангидон» маҳалла фуқаролар йиғинигача олиб бориши керак эди. Манзилга етиб келганларидан сўнг М. Н. уни уриб автомашинасидан 900 минг сўм пули, бир дона сариқ металлдан ясалган занжири, видеорегистратори, «Самсунг» ва «Нокия» русумли уяли телефонларини олиб, воқеа жойидан яширинади.

Ҳозирда мижоз қиёфасидаги босқинчи қўлга олинган.