Уловингизни қаровсиз қолдирманг!

  • 12:09
  • 12,09-2019
  • 112
  • Улашинг

Машина ҳайдашга кўпчилик ҳавас қилади. Аммо бировнинг автоуловини олиб қочиш бу орзуни рўёбга чиқармайди. Аксинча, бундай ҳавас пушаймонлик келтириши аниқ.

Кеча соат 11.00 да Самарқанд вилояти Ургут тумани Қуйигузар маҳалласида қаровсиз қолдирилган Жиззах вилоятининг Бахмал туманидаги Ўрмончи маҳалласида яшовчи Ж. П.га тегишли «Нексия» русумли автомашина тўсатдан ғойиб бўлади.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор чоралар натижасида автомашина «Мерганча» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги «Ургут савдо комплекси» биноси олдида тўхтатилди. Ушбу жиноятни Қуйигузар маҳалласида яшовчи М. У. содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинди.

Энди автомашина ишқибози нима учун бундай «қалтис ҳазил» қилганини изоҳлаб беришига тўғри келади.