Кореяни тушида кўрсатди

  • 15:07
  • 12,07-2019
  • 57
  • Улашинг

Андижон вилояти Шаҳрихон тумани «Бешариқ» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Н. Ж. у ер-бу ерда Кореяга ишга юборишга қодирлигини мақтаниб юрарди. «Реклама» натижасини берди. Фуқаро   Ж. М. уни ахтариб топиб, Кореяга кетмоқчилигини билдирди. Н. Ж. алдов йўли билан унинг ишончига кириб, жами 13700 АҚШ долларини қўлга киритди. Бироқ Н. Ж. пулни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборди. Орадан анча вақт ўтиб, Кореяга бориши хомхаёл эканини билган Ж. М. ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Қўлга олинган Н. Ж. қилмиши учун жавоб беришига тўғри келади.