МУСТАҚИЛЛИК

  • 11:08
  • 14,08-2019
  • 92
  • Улашинг

 Мустақиллик – ўзгаришлар эшигисан,

Янги давр, янги бахтнинг бешигисан.

Элимга кўп имконларни инъом этган,

Озод, обод кўнгилларнинг қўшиғисан.

Она Ватан, айёмларинг қутлуғ бўлсин.

 

Азиз юртим, ҳар қаричинг гўзал, кўркам,

Ҳар гўшангда янги уйлар – ёруғ, шинам.

Эй, сен менинг нурафшон, ҳур, гўзал ўлкам.

Ҳар бир гўшанг мудом гуллаб, яшнаб турсин,

Она Ватан, айёмларинг қутлуғ бўлсин.

 

 

Мухлиса АБДУНАЗАРОВА,

ИИВ Академиясининг 3-курс курсанти.